21

2 1 0
                                    

*                 *                  *

Мен сени олдингда бутун дунёни кезардим.
Ойлар ýтди, йиллар ýтди...!
Энди мен хар шахардан ķочаяпман...

-Балки етар-ķиз эрининг ишларини четга суришини сýради
-Сафар иш кабинетидаги бехос жарангдор, аммо ķандайдир ýксик овозни, сýнгра эшик олдида турган завжини илгади-Аслида бу гапни мен сенга айтишим керак.-деди охирги йиллар буткул жиддий ва одомови бýлиб ķолган Сафар-Ишлайман дединг кýндим, аммо хамма нарсанинг чегараси бор. Кýнганимга пушаймон ķилдиряпсан Дилбар...
-Биламан, охирги пайтлар кýп ваķтим ишга сарфланиб кетяпти-деди Дилбар айбдорнок товушда
-Балки ишларингни тýхтатарсан.
-Аммо...
- Буткул чеклов ķýймаяпман, сени уйга ķамаш ниятим хам йýķ, аммо таътил олсанг аввало ýз соглигинга ижобий фойда бýлади. Устига-устак биз бир "оила"лигимизни хам ёдинга олармидинг.!

*

-Хайрли тонг-деди кеча тундаги daģal овозига нисбатан дона-дона ķилиб Сафар
-Хайрли-хираликларни ювиш учун жилмайди Дилбар
-Кеча ошириб юбордим-тан олди Сафар чиройли безалган нонушта столи атрофидаги стулига ýтириб
-Унутамиз
-Унутилди. Гулюз ķани?
-Мана мен дада!-Дилбар чаķķон ķизини деб гапи ичида ķолди, лекин бир алохида "дунё"сида беадад хурсанд бýлди
-Жон ķизим, Гулюзим-Сафарнинг хам "дунё"си ёришиб кетди
-Мени Гулюз деманглар. Мен ýзимга янги исм топдим-факт айтгандек катта ишонч билан чиķди ķизчанинг хар бир сýзи
-Нима исм экан?-Дилбар хам ота-ķиз ёнига келиб жойлашди-Бизга айтчи ýша топган исмингни
-Апельсинка. Энди менинг исмим Апельсинка
-Бу исмни сиз ýргатдингизми?-Дилбарнинг юз ифодасини на Гулюз, на Сафар тушунди
-Албатта йýķ. Мен хам илк бор ýзидан эшитиб турибман.-деди баъзи ишлардан бехабар Сафар-Бирор нима бýлдими?
-Хеч...хеч нима-Дилбар ķизига бошдан-оёķ разм солди-Сенинг исмим Гулюз! Ортиķча номлар титкилама
-Апельсинка..
-ХЕЧ ĶАНДАЙ АПЕЛЬСИНКА ЙÝĶ, АПЕЛЬСИНКА ИСМИ ХАМ, ÝЗИ ХАМ ÝЛГАН. СЕНИНГ ИСМИНГ ГУЛЮЗ, ГУЛ-ЮЗ!-бир зумда Дилбар ķизига ķай ёсинда баķириб юборганини ва шу билан бирга эрининг шубхаларини ýзига магнитдек тортганини билмай ķолди. Бу оилада Сафар бошдир. Унинг айтганлари устувор, буйруķлари ķонун. У айтганидек нонушта устидан бош киши дуо ķилиб турмагунга ķадар хеч ким миллиметрга хам силжиши мумкин эмас. Акс холда, буни Сафар ýзига билдирилган нафрат ва  бехурматлик деб ķабул этади. Дадасини хатто онасидан кýп яхши кýрувчи Гулюз бу амалларни билиб, дадаси учун жим ķолди. Йýķса аниķланмаган сабабга баķирган онасига гина ķиларди-ю, хонасига банди бýларди-Кечир ķизим, асабийлашиб кетдим-Сафарнинг ķатьий ишораси билан ýзига келган Дилбарнинг илк ķилган иши жигарпорасини багрига босиш бýлди-Мени миттижоним. Мени Гулюзим, закийям...Исмингни ýзгартирма ķизим энди хýпми?Исмингни дадангни ýзи берган-ку сенга. Шуниси яхши-ку Гулюз
-Нима учун янги топган исмим ёķмади сизга ойи?-деди юракдан чиķķан мехр бýлогида ķайнаётган ķизалоķ
-Ойинга кýп савол берма. Ойинг ишда юклатиб олган ģuborlari билан базм уюштиряпти чамам...-Сафар ķизидан яширинча Дилбарга "кейин гаплашамиз" дея кýзларида ýķтирди ва-Ķани хамма дастурхонга. Бисмиллах-ýзи билмаган, танимаган мавзусини узиб-кесиб ķýйди.

TalpinishWhere stories live. Discover now